

Футболчининг "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномаси 1,5 йилдан кейин тугайди. Унинг маоши ҳафтасига 375 минг фунтни ташкил қилади.
Саудия Арабистонида Де Брюйнега ҳафтасига 1 миллион фунт маош тўлаш ваъда қилинган. Аммо белгиялик Манчестерни ўз уйи деб билади ва уни тарк этишни истамайди.
32 ёшли ярим ҳимоячи 2015 йилнинг ёзидан буён "Манчестер Сити" сафида тўп тепмоқда. У жорий мавсум барча турнирларда 4 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.



