

"Ливерпуль" ва "Арсенал" ортидан хавбекни "Манчестер Сити" ҳам нишонга олди. "Шаҳарликлар" 24 ёшли ўйинчи борасида маълумот сўрашган.
Шунингдек, Мали терма жамоаси ўйинчисига "Марсель" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Биссума Европанинг топ-клублари қизиқишлари сабаб "Брайтон"га унга мавсум сўнггида клубдан кетишга имкон беришни сўради. Клуб ярим ҳимоячини 30 миллион еврога баҳоламоқда.



