

Шу тариқа "шаҳарликлар" сўнгги беш йил ичида илк бор мерсисайдликларни ўз майдонида енгишга муваффақ бўлди.
Хосеп Гвардиола шогирдларининг "Энфилд"да "қизиллар" устидан охирги ғалабаси 2021 йил 7 февралга тўғри келади. Ўшанда АПЛ 23-тур баҳсида "Манчестер Сити" йирик 4:1 ҳисобида зафар қучган эди. Ушбу ўйинда германиялик ярим ҳимоячи Илкай Гюндоган дубль қайд этган. Шунингдек, Раҳим Стерлинг ва Фил Фоден ҳам биттадан гол урган. "Ливерпуль" сафида эса Муҳаммад Салоҳ 11 метрли жарима зарбасини аниқ амалга оширган.
Шундан кейин "Энфилд"да ўтган учрашувларнинг учтасида "Ливерпуль" ғалаба қозонган, яна икки баҳс дуранг натижа билан якунланган.



