

Манбанинг хабарига кўра, Англия клуби қишки трансфер ойнасида футболчи сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Футболчининг "бургутлар" билан шартномаси бир йилдан кейин тугайди, шу боис у январда 5-7 миллион еврога сотилиши мумкин. Испаниялик футболчига "Барселона" ва "Ювентус" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
26 ёшли Гримальдо жорий мавсум "Бенфика" сафида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.



