

Журналист Симон Байковскининг таъкидлашича, "шаҳарликлар" раҳбарияти 21 ёшли Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини кейинги мавсум учун таркибда олиб қолишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" Ҳусановни жорий йилнинг январь ойида Франциянинг "Ланс" клубидан сотиб олган эди. Ҳимоячи Англия гранди либосида ўнта учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди.
Ҳусановнинг "Манчестер Сити" билан амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар имзоланган.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик ҳимоячи билан бир вақтда клубга келган яна бир ёш мудофаа вакили Витор Реис ижара асосида "Жирона"га ўтишга яқин.



