

Пеп Гвардиола жамоаси "Фейеноорд" билан мусобақа 5-тури доирасида 3:0 ҳисобида олдинда бора туриб, якунда дуранг (3:3) ўйнади.
Сўнгги бор "шаҳарликлар" бундай устунликни 1989 йил "Борнмут"га қарши баҳсда (3:3) ғалабага айлантира олишмаганди.
Бундан ташқари, "Манчестер Сити" Чемпионлар Лигаси тарихида 75-дақиқада 3 та тўп фарқи билан олдинда бўла туриб, ғалабага эриша олмаган биринчи жамоага айланди.



