Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”

Mirjalol Normatov
19 июл 2025
“Андижон” – “Эсхата” (4:2) ўртасидаги ўртоқлик учрашувдан кейин андижонликлар бош мураббийи Максим Шацких клуб матбуот хизмати саволларига жавоб қайтарди.

- Максим Александрович, ўйин ҳақида нима дея оласиз?

- Умуман олганда, яхши. Йиғин давомида йигитларга яхшигина жисмоний юклама бермоқдамиз. Шу сабаб биринчи спарринг рақиб билан ўйин нормал бўлди. 45 дақиқадан иккала таймда ўйнаган футболчилар берилган кўрсатмаларимизни яхши бажаришди. 

- Учрашувда майдонда ҳаракат қилган янги ўйинчиларнинг ҳаракатларидан қониқдингизми?

- Битта ўйиндан кейин фикр айтиш қийин. Ҳамма янги ўйинчиларимиз ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда, ўйинларидан қониқиш ҳосил қилдим.

- Селекия борасида яна трансферлар бўладими?

- Албатта, таркибни кучайтиришда давом этамиз. Бир қанча позицияларимизни кучайтириш талаб этмоқда. Трансфер ойнаси ёпилгунига қадар 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: "Андижон" матбуот хизмати