

"Marca" хабарига кўра, давлат раҳбари бу футболчилар жамоанинг Аргентина билан ўйинида стадионда бўлишини истайди. Гап Карим Бензема ("Реал"), Н'Голо Канте ("Челси") ва Поль Погба ("Ювентус") ҳақида кетмоқда.
Спорт вазири Амели Удеа-Кастера бу маълумотни тасдиқлади: "У буни хоҳлаётганини биламан. Режа амалга ошиш арафасида. Логистика ва хавфсизлик нуқтаи назаридан нима қилишимиз мумкинлигини кўриб чиқамиз. Лекин президент улар ўша ерда бўлиши ва бу саргузаштда қатнашишини истамоқда.
Олдинроқ "Реал" Бенземанинг Қатарга кетишига қарши эмаслиги ҳақида хабар берилганди.
Франция 2022 йилги Жаҳон чемпионати финалида Аргентинага қарши майдонга тушади. Учрашув 18 декабр, якшанба куни "Лусаил" стадионида бўлиб ўтади.



