

"Ҳаяжонланмаяпман. Бу умуман бошқача ўйин бўлади. Венгрия автобус қўйиб олди - барча тўп билан бир чизиқда эди. Англияга қарши эса барчаси бошқача бўлади: жамоа уйида ўйнайди ва ҳужум қилади. Ўйин Венгрияга қараганда очиқроқ бўлади.
Биз янада кучайишимиз керак ва буни тушуниб турибмиз. Стандарт вазиятларда тўп билан муомала қилишда эҳтиёткор бўлишимиз лозим. Англия билан ўйинда аввалги хатоларни қайтармаслигимиз керак. Аммо бу умуман бошқача ўйин бўлади. Биз баҳсни сабрсизлик билан кутмоқдамиз", - деди Лёв.



