Ляпорт Гави ҳақида: "У ҳудди 25 ёшлардек ўйнамоқда"

Alisher
15 ноя 2021, 14:11
Испания терма жамоаси ҳимоячиси Эмерик Ляпорт Швеция (1:0)га қарши ЖЧ-2022 саралаш босқичидаги ғалабадан сўнг 17 ёшли ярим ҳимоячи Гави ҳақида гапирди.

"У доим ажойиб ишни бажармоқда. У ҳудди 25 ёшлардек ўйнамоқда ва мен бундан жуда ҳам ҳайратдаман, аммо уни ўзимизда кўришдан жуда мамнунман", - дейди Ляпорт.

Гави Испания терма жамоасида Италияга қарши 2021 йилнинг 6 октябрида бўлиб ўтган Миллатлар Лигаси ярим финалида дебют қилган.

У терма жамоада жами 4та ўйинда майдонга тушди ва уларнинг барчасида ўйинни асосий таркибда бошлади.


AlisherМуаллиф
Манба: uefa.com