Лусио: "Коутиньо "Ливерпуль"дан "Барселона"га ўтмаслиги керак"

Aslanov Jasurbek
23 окт 2015, 11:41
Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси Лусио "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньонинг "Барселона"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

"Агар мени олдимда танлаш имконияти бўлганида, "Ливерпуль"да қолган бўлар эдим. "Барселона"да Месси, Суарес ва Неймар каби ҳақиқий юлдузлар бор. Агар Коутиньо "Барса"га ўтса, унда қулай позицияда бўлиш имконияти камаяди. У юлдузлардан қолган бўш зоналарни тўлдиришига тўғри келади" - дейди Лусио.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: IBTimes UK