Лукас Моура Хамес Родригеснинг жамоадошига айланди

Omonjon To`xtamirzayev
2 авг 2023
Вингер Лукас Моура фаолиятини Бразилияда давом эттиради.

ПСЖ ва "Тоттенхэм" клублари собиқ вингери "Сан-Паулу" билан шу йилнинг декабрь ойига қадар шартнома имзолади. Таъкидлаш лозим, футболчи айнан шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади ва профессионал футболдаги илк қадамларини айнан шу ерда ташлаган.

Бугунги кунда жамоа сафида "Реал"нинг собиқ аъзоси Хамес Родригес ҳам ҳаракат қилмоқда.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Фабрицио Романо