Лукаку сафга қайтди

Sherzod Nurmatov
18 ноя 2021
"Челси" ҳужумчиси секин-аста футбол майдонига қайтмоқда.

Бельгиялик форвард майдонда шуғулланишни бошлаганини хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, у ноябрь ойидаги ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари учун терма жамоага чақирилмаган ва бу вақтни тўпиғидан олган жароҳатидан тикланишга бағишлаганди.

Ромелу ўз Instagram'ида майдонда югураётгани акс этган суратлар билан бўлишди.

"Челси" АПЛ доирасидаги кейинги ўйинни 20 ноябрь куни сафарда "Лестер"га қарши ўтказади. 




Sherzod NurmatovMuallif
Manba: instagram.com/romelulukaku