

- Ўйин ҳақида
- Яхши учрашув, тенг курашлар остида кечган ўйин гувоҳига айландик. Мезбонлар ўз вазиятларидан унумли фойдаланишди ва ғалабага эришишди.
- Рақиб "Сўғдиёна" учун алоҳида тактик услуб тайёрлаганмидингиз?
- Ҳа, биз рақибни алоҳида ўрганиб чиққандик. Биринчи бўлимда уларда битта вазият бўлганди, унумли фойдаланиб кетишди. Иккинчи бўлимда ўз услубимизни ўзгартирган холда ҳужумкорликка эътибор қаратгандик, қарши ҳужумда гол ўтказиб юбордик.
- Қўл остингиздаги таркибни мавсум давомида сақлаб қоласизми ёки давралар оралиғида ўзгаришлар бўлиши мумкинми?
- Ҳозирча бу ҳақда гапиришнинг мавриди эмас. Сўзим охирида шуни қўшимча қилмоқчи эдим, "Сўғдиёна" шундоқ ҳам кучли жамоа, уларга ҳакамлар ёрдами шарт эмас.



