

Маълумотларга кўра, ҳаммаси жамоанинг навбатдаги машғулотида барчанинг кўз ўнгида юз берди. Унсуэ бразилияликка яқин келиб, унга кўрсатма бермоқчи бўлди. Неймар буни тўғри қабул қилмади. Улар ўртасидаги суҳбат давом этди ва Унсуэ ўйинчини майдондан ташқаридаги ҳаёти учун танқид қилди. Мураббий Неймарни кўпроқ спортга эътибор қаратишини талаб қилди. Футболчи бунга жаҳл билан жавоб берди, чунки унга мураббийнинг сўзлари ёқмади.
Унсуэ Луис Энрикенинг жойини эгаллаши мумкин бўлган асосий даъвогарлардан ҳисобланади.



