Луис Энрике мағлубиятдан сўнг: "Ўйиндан мамнунман ва хотиржамман"

Aziz Tukhtamuradov
16 сен 2023
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике "Ницца"га учралган мағлубиятдан (2:3) муаммо кўрмаяпти.

"Ницца" тўп ушлашни биладиган кучли жамоа. Биз тўпни назорат қилишимиз керак эди. "Ницца" ҳақли равишда ғалаба қозонди. 

Бундай ўйинларда ғалаба қозониш керак. Бизга қийин бўлди, рақиб ҳали бу мавсумда ютқазмаган ва Франческо Фарьоли бошчилигида яхши футбол намойиш этмоқда. 

Жамоамнинг ўйинидан мамнунман. Биз қўшишимиз керак, аммо мен хотиржамман", - деди Луис Энрике.


Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: L’Equipe