

«Бу ажойиб ўйин бўлди. Мухлисларимиз бизнинг ҳужумкор ўйиндан лаззат олишди. «Мидтьюлланд» фақат бир марта майдон марказини кесиб ўтди ва гол урди. Аммо биз ўз ўйинимизни давом эттирдик. Хатто пенальтини ҳам ура олмадик – ғаройиб, – шунда ҳам ўз ўйинимизни кўрсатавердик. Маркус Рэшфорд биринчи бўлимда қанотда кўп ўйнади. Танаффусда унга шундай дедим: «Дарвоза олдида кўпроқ бўл ва гол урасан». Кейин у дублга эришди. Бу фантастика», – дейди ван Гал.



