Лондон клуби Янузайга қизиқмоқда

Alisher
15 июн 2022
"Вест Хэм" форвард Аднан Янузайга қизиқмоқда.

27 ёшли бельгияликка "болға урарлар" бош мураббийи Дэвид Мойес қизиқмоқда, футболчи "Манчестер Юнайтед"да унинг қўл остида дебют қилган.

Янузай 2021/22 йилги мавсум сўнггида эркин агентга айланди, "Сосьедад" ҳужумчи билан шартномани узайтирмади.

Футболчи ўтган мавсум испан жамоаси сафида 44та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 3та ассист қайд этди.


AlisherMuallif
Manba: mirror.co.uk