Локателли уч ҳафтага сафдан чиқди

Alisher
4 апр 2022
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Мануэль Локателли оёғидаги жароҳати сабаб уч ҳафтага сафдан чиқди.

"Оёғидаги жароҳат сабаб ўйинни тарк этди. Бир қарашда, бу жиддий эмасдек кўринди. Эҳтимол у 20 кунга сафдан чиқди", - дейди Аллегри.

"Қаттиқ оғриқни ҳис қилмаяпман. Яқин вақтларда вазиятни баҳолаш учун бир нечта тестлардан ўтаман", - дейди Локателли.

Локателли "Интер"га қарши А Серия доирасидаги ўйин пайтида Лаутаро Мартинес билан тўқнашув оқибатида жароҳат олди.


AlisherMuallif
Manba: DAZN