

Бугун "Ливерпуль" Аёллар Суперлигаси доирасида "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилиши керак эди. Бироқ, баҳс бошқа кунда ўтказилиши маълум бўлди. Бунга асосий сабаб - стадион. Чеширдаги "Select Security" стадиони айни дамда шундай ҳолатда.

15 декабрь куни "Ливерпуль" аёллар жамоаси ушбу стадионда ўзининг сўнгги уй ўйинини ўтказганди. Ўшанда шундай ҳолат кузатилганди.

Қайд этиш керак, "Ливерпуль" аёллар футболига катта эътибор бермайди. Жамоа айни дамда бирорта ғалабага эришмаган ва 3 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг сўнгги поғонасида бормоқда.



