

Ўтган ёзда Премьер-лига клубларидан Карвальюга қизиқиш катта эди, аммо "Ливерпуль" Фабиуни амалиёт учун "Лейпциг"га юборишга қарор қилди.
Бу қарор ўзини оқламади, чунки Карвалью шу пайтгача Бундеслига клуби сафида бор-йўғи 257 дақиқа ўйнаб, бир мартагина асосий таркибда тушди.
"Ливерпуль" Карвалью билан боғлиқ ҳолатдан норози ва трансфер гуруси Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, 21 ёшли португалияликни январь ойида ижарадан қайтариш ниятида.



