

"Liverpool Echo" хабарига кўра, мерсисайдликлар футболчи билан келишувга эришиб қўйган. Ҳимоячининг трансфер нархи 25 млн еврога тенг бўлади. 29 ёшли хорват "Ливерпуль" билан 2+1 кўринишидаги битимга имзо чекади.
Вида шу йилнинг ёзида эркин агент сифатида Туркия жамоасига бориб қўшилганди. Шундан кейин у жамоа таркибида 18 учрашувда қатнашиб, 1 гол уришга муваффақ бўлди.



