"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда

Sherzod Nurmatov
19 фев 2026
"Ливерпуль" собиқ етакчиси Филиппе Коутиньо жамоасиз қолди.

Ҳозир у фаолиятини давом эттириш учун янги вариант излаяпти.

Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этди, бу ҳақда Бразилия клуби матбуот хизмати хабар берди. Энди Филиппе эркин агент мақомида ва янги таклифларни кутмоқда.

Коутиньо "Ливерпуль" ва "Васко"дан ташқари "Барселона", "Бавария", "Интер", "Астон Вилла" ва бошқа бир қатор жамоаларда тўп тепган. Айни пайтда бразилиялик ярим ҳимоячи 33 ёшда.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: vasco.com.br