

"Karadeniz Gazetesi" хабарига кўра, "қизиллар" 23 ёшли туркиялик учун 10 миллион евро ҳамда "Бешиктош"га ижарага берилган Лорис Кариусдан воз кечишга тайёр турибди. Мерсисайдликлар ушбу трансфер борасида турк клубига таклиф ҳам юборишган.
Чақир ушбу мавсумда 24 ўйинда 30 гол ўтказиб юборган, шунингдек, бир бора голга ҳаммуаллиф бўлган.



