

Испаниялик футболчининг амалдаги шартномаси мавсум якунлангач ўз ниҳоясига этади, шу боис у январь ойидан бошлаб бошқа клублар билан бемалол келиша олади.
"Барселона"нинг 26 ёшли тарбияланувчисини таклиф қилишга "Ливерпуль” қизиқиш билдирмоқда, шунингдек, "Ньюкасл" ва "Брайтон" ҳам даъвогарлар қаторида.
Transfermarkt портали экспертлари Оскар Мингесанинг нархини 18 млн еврога баҳоламоқда. Жорий мавсумда футболчи "Сельта" сафида барча мусобақаларда 20 та ўйинда битта гол ва учта голли узатмани амалга оширди.



