

"Turkish-Football.com" хабарига кўра, айни дамда "Трабзонспор" дарвозабони Угуржан Чақир "Ливерпуль" кузатуви остида бўлиб турибди. "Қизиллар" 23 ёшли туркияликни 10-15 миллион еврога сотиб олишни режалаштиришмоқда. Ушбу мавсумда Чақир Туркия чемпионатининг энг яхши дарвозабонларидан бири бўлиб турибди.
Қайд этиш керак, Алиссонга айни дамда "Реал" томонидан қизиқишлар бўлмоқда.



