"Лион"га қарши баҳс олидан Дембеледа жароҳат аниқланди

Aslanov Jasurbek
11 мар 2019
"Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембеле "Лион"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувида иштирок этиши сўроқ остида.

Футболчи "Райо Вальекано"га қарши ЛаЛиганинг 27-тур баҳсида захирадан майдонга тушиб, 45 дақиқа ўйнаган эди.

Учрашувдан сўнг Дембеле оёғида оғриқ ҳис қилди. Тиббий текширувлардан сўнг францияликда кичик жароҳат аниқланди. Ҳужумчи "Лион"га қарши баҳс олдидан яна бир марта текширувдан ўтади ва майдонга тушиши борасида қарор қабул қилинади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: VivaBarca.net