

Клуб президенти Жан-Мишель Олас клуб бош мураббийи Петер Бошга 23 ёшли франциялик футболчини 30-35 миллион еврога сотишга тайёр эканлигини хабар қилди.
Олдинроқ маълум бўлганидек, "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль", "Арсенал" ва "Тоттенхэм" клублари Ауар учун даъвогарлик қилмоқда.
Футболчи 2020/21 йилги мавсум барча мусобақаларда 33та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 4та ассист қайд этди.



