"Лион" АПЛ клублари даъвогарлик қилаётган Ауарга нарх қўйди
21 июл 2021 07:06
Янгиликлар
"Лион" АПЛ клублари даъвогарлик қилаётган Ауарга нарх қўйди
"Лион" ярим ҳимоячиси Уссем Ауар ёзда жамоадан кетиши мумкин.
Клуб президенти Жан-Мишель Олас клуб бош мураббийи Петер Бошга 23 ёшли франциялик футболчини 30-35 миллион еврога сотишга тайёр эканлигини хабар қилди.
Олдинроқ маълум бўлганидек, "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль", "Арсенал" ва "Тоттенхэм" клублари Ауар учун даъвогарлик қилмоқда.
Футболчи 2020/21 йилги мавсум барча мусобақаларда 33та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 4та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар