Лингард: "Рашфорд клубларга бормайди ва ичмайди, у меҳнаткаш"

Aslanov Jasurbek
22 мар 2016, 11:57
"Манчестер Юнайтед" Жесси Лингарднинг таъкидлашича, клубнинг катта тарбияланувчилари ҳужумчи Маркус Рашфорд ҳақида қайғуришади.

"Мен Маркусни мағрурланиб кетмаслиги кераклиги ҳақида айтаман. Аммо у шундоқ ҳам осмонларда учмайди. Рашфорд меҳнат қилишда давом этиш керак, бу ҳақида суҳбатлашдик. Ёшларни кузатамиз ва Маркуснинг яхши ўйини жамоага ёрдам беряпти. У яхши ишлади ва барча Маркус учун хурсанд.

Рашфорд клубларга бормайди ва ичмайди. У юлдузлик касалига учрайдиганлардан эмас. Маркус - меҳнаткаш. У бўш вақтида тўғри дам олади. Рашфорд жисмонан кучли бўлиб боряпти ва келажакда ҳимоячиларга юанада кўпроқ муаммо туғдириши мумкин. Мураббий унга имкон берди ва Рашфорд ҳозир кўп гол уряпти" - дейди Лингард.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Manchester United