"Лилль" Ренату Саншешни 35 млн еврога сотишга тайёр

Alisher
2 авг 2021
"Лилль" жамоа хавбеки Ренату Саншешни сотишга тайёр.

Франция чемпионлари ўйинчини 35 млн евро эвазига сотишга розилар. Унга "Барселона" қизиқиш билдирмоқда.

Аммо, каталонияликлар 23 ёшли португалиялик футболчини трансфер қила олишмайди. Клуб уни ижарага олишга уриниб кўради.

Саншешга испан грандидан ташқари "Арсенал" ва "Ливерпуль" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.


AlisherMuallif
Manba: Football Espana