"Лилль" мураббийи: "Бензема - ажойиб ўйинчи. Бу "Олтин тўп" учун муҳими"

Alisher
17 окт 2021
"Лилль" бош мураббийи Жослен Гурвеннек "Олтин тўп"ни бу йил "Реал" ҳужумчиси Карим Бензема олиши керак деб ҳисоблайди.

"Карим - ажойиб ўйинчи. У анчадан бери шунақа. Унинг Миллатлар Лигасидаги ўйини "Олтин тўп" даражасида эди. У қандай ҳаракатланишни билади ва доим тўғри қарор чиқаради.

Бенземанинг ўйинини кўриш - ёшлар учун яхши имконият. Сабаби у жамоасига тўпни қайтариш учун югуради, қачонки тўп унинг жамоасида бўлса, Карим доимо очиқ.

Ажойиб ўйинчи. Бу "Олтин тўп" учун кераклиси. Агар у бу йилда ушбу совринни олса, мен у учун жуда ҳам мамнун бўламан", - дейди Гурвеннек.

"Олтин тўп"ни тақдирлаш маросими 29 ноябрда Париждаги Шатл театрида бўлиб ўтади.


AlisherMuallif
Manba: Marca