

"Лидс" "Ювентус" ярим ҳимоячиси Уэстон Маккенни билан битим тузмоқчи. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
"Оқлар" америкалик футболчини 34,5 миллион еврога сотиб олиш имкониятига эга. Улар АПЛда қолишса, бу бандни фаоллаштиришади. Футболчи билан 4 йиллик шартнома имзоланган, унга кўра у йилига 4,2 миллион евро олади.



