

Маълум қилинишича, Карсли Англия U-21 терма жамоаси бош мураббийлигидан кетган ва FA доимий бош мураббий топгунига қадар ушбу лавозимда қолади.
"Англиянинг ушбу авлоди билан вақтинчалик бўлса-да ишлаш – катта шараф. Бу футболчилар билан яхши танишман. Англия футбол ассоциацияси янги бош мураббий топгунича миллий термани бошқариб туришдан мамнунман", – деди Карсли.
50 ёшли мутахассис Англия термасини сентябрь ойида кечадиган Ирландия ва Финляндия билан учрашувларда майдонга бошлаб тушади.



