

Польша ва Россия терма жамоалари ўртасидаги учрашув 1 июнь куни Вроцлавда бўлиб ўтади. Ушбу ўйин иккала жамоа учун ҳам Европа чемпионатига тайёргарлик босқичини ўтаб беради.
"Роберт учрашувнинг илк дақиқаларидан майдонга тушмайди. Яқинда якунланган мавсум ва енгил жароҳатини инобатга олган ҳолда, биз уни асосий таркибда ўйинга туширмоқчи эмасмиз", — дейди Соуза.
32 ёшли ҳужумчи ушбу мавсумда Герд Мюллернинг голлар сони бўйича рекордини янгилади, "Бавария" футболчиси 29 ўйинда 41 та гол урди. Шунингдек, у фаолияти давомида илк марта Европанинг энг яхши тўпурарига бериладиган "Олтин бутса" мукофотини қўлга киритди.



