Левандовски: "Ўзимни Бензема билан солиштирмоқчи эмасман"

Mirjalol Normatov
31 июл 2022
"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски "Реал"даги рақиби Карим Бензема ҳақида гапирди.

- Карим Бензема билан ўртангизда қандай рақобат бўлиши мумкин?
- Бензема - ажойиб футболчи. У буни ўтган мавсум ЕЧЛдаги ўйинлари орқали исботлаб берди. Карим 10 ёки 12 йилдан буён Испанияда ўйнамоқда. Шу сабабли у бу лига билан мендан кўра яхшироқ таниш.

ЛаЛигада яхши ҳужумчиларнинг кўплиги фойдали бўлади. Бу мухлислар учун ҳам қизиқишни оширади. Ўзимни у билан солиштирмоқчи эмасман. Мен бу лигада янгиман. У эса анчадан буён ўйнамоқда.

Менга ҳозир "Барселона" билан муваффақият юқори ўринда. Бу асосий мақсадим, - деди Роберт.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: ESPN