Левандовски коронавирусга қарши кураш учун 1 млн евро хайрия қилди

Eldor Akmurzayev
21 мар 2020
“Бавария” форварди бу ишни рафиқаси Анна Левандовски билан бирга амалга оширган.

Аввалроқ, мюнхенликларнинг бошқа аъзолари Йозуа Киммих ва Леон Горецка ҳам худди шу суммани коронавирусга қарши курашувчи ташкилотларга ўтказиб беришганди.

31 ёшли Роберт жорий мавсум Бундеслига (25 гол) ва ЕЧЛда (11) тўпурар бўлиб турибди. Польшалик ўтган ой олган жароҳатини тикламоқда.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: Sport Bild