Левандовски 4 ўйинда урган 7 голи ҳақида нималар деди?

Mirjalol Normatov
29 авг 2021
"Бавария" форварди Роберт Левандовски "Герта"га қарши ўйиндан кейин хет-трики ҳақида гапирди.

33 ёшли польшалик форвард ушбу мавсумда 4 ўйинда 7 гол урди.

"Бугун биз ўйинни назорат қилдик ва кўплаб голлар урдик. "Бавария" голларга ўч, мен эса ўзимни жисмоний жиҳатдан яхши ҳис қиляпман. Балки айни дамда 3 йил олдингига қараганда ҳам яхшироқдирман.

Рекордлар ҳақида ўйламаяпман. Ўз олдимга қўйган мақсадларимга етишишга интиляпман", - деди Левандовски.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Goal