"Лестер" - "Тоттенхэм" ўйини икки жамоада ҳам коронавирус билан боғлиқ муаммолар сабаб қолдирилди

Alisher
16 дек 2021
АПЛ доирасида бугун бўлиб ўтиши керак бўлган "Лестер" - "Тоттенхэм" ўйини кейинга қолдирилди.

Сабаби, ҳар икки жамоада ҳам коронавирус билан боғлиқ муаммолар бор.

Чоршанба куни ҳар икки жамоа мураббийлари, аниқроғи Антонио Конте ва Брендан Рожерс ўйинни бекор қилишни сўрашган эди.

Бу "шпорлар" учун коронавирус сабаб бекор қилинган учинчи ўйин бўлди. АПЛ доирасидаги "Брайтон" билан ўйин кўчирилди, "Ренн" билан Конференциялар лигаси доирасидаги баҳс эса бутунлай бекор қилинди.


AlisherMuallif
Manba: The Athletic