"Лестер" ўз стадионига вафот этган клуб хўжайинининг номини бериши мумкин

Tolibjon Qosimov
30 окт 2018
"Лестер" уй стадионига авиахалокатда вафот этган клуб хўжайини Вижай Сриваддханапрабханинг номини бериш вариантини кўриб чиқмоқда.

Миллиардернинг ўғли Айяватт (у "тулкилар" вице-президенти ҳисобланади) бу билан отасининг номини абадийлаштирмоқчи.

"Кинг Пауэр" номи "Кун Вичай" деб ўзгартирилиши мумкин. Шунингдек, халок бўлган тадбиркорнинг исми "Лестер"нинг янги машғулот базасига ҳам берилиши таклиф қилинмоқда. Янги базанинг қурилиши яқин вақтларга режалаштирилган.


Tolibjon QosimovMuallif
Manba: espn.com