

Манбанинг хабарига кўра, "Лидс" собиқ устози Жесси Марш билан музокаралар тўхтатилган. Аввалроқ журналист ва инсайдер Фабрицио Романо томонлар баъзи деталлар бўйча келиша олмагани ҳақида ёзганди.
"Тулкилар" ҳозирда 25 очко билан АПЛ 19-поғонасини банд этиб туришибди. Клуб 17-ўриндаги "Эвертон"дан 2 очкога ортда қолмоқда.



