"Лестер" "Аталанта" билан ҳимоячи Гозенснинг трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда

Alisher
5 май 2021
"Лестер" "Аталанта" ҳимоячиси Робин Гозенсни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

"Тулкилар" 26 ёшли германиялик футболчи учун 25 миллион евро ва қўшимча тарзда бонуслар таклиф қилмоқда.

Хабарларга кўра, "Аталанта" футболчидан 35-40 миллион евро ишлаб олмоқчи. Ўйинчига шунингдек "Ювентус" ва "Интер" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Гозенс жорий мавсум бергамоликлар таркибида 39та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 8та ассист қайд этди.

[instagram]

 [/instagram]


AlisherMuallif
Manba: twitter.com/NicoSchira