Легионерларимиз. Бугун Шомуродов, Ҳусанов, Раҳмоналиев, Турғунбоев, Эсанов жамоалари ўйнайди

Iskandarov Abdulaziz
19 апр 2025, 09:55
Бугун хорижда тўп тепаётган бир неча нафар легионерларимиз ўз клублари сафида навбатдаги учрашувларини ўтказишади.

Азиз Турғунбоев тўп тепадиган "Сивасспор" жамоаси Туркия Суперлигасининг 32-турида меҳмонда "Косимпошо" билан куч синашади. Учрашув 15:30да старт олади. 

Россия Премьер-Лигасининг навбатдаги турида Шерзод Эсанов ўйнайдиган "Акрон" ўз майдонида "Спартак Москва"ни қабул қилади. Ўйин 16:30да бошланади. 

Бугун Озарбайжон Премьер-Лигасида "Сабах" уйда "Сабаил" билан тўқнаш келади. "Сабах" таркибида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиев тўп тепмоқда. Баҳс 18:30да бўлиб ўтиши кўзда тутилган. 

Абдуқодир Ҳусанов ҳаракат қиладиган "Манчестер Сити" Англия Премьер-Лигасининг 33-турида "Эвертон" майдонига сафар қилади. Ўйин 19:00 да бошланади. 

Бугун Италия А Сериясида 33-тур ўйинлари бошланади. Тур доирсида Элдор Шомуродов тўп тепадиган "Рома" Римда "Верона"ни меҳмон қилади. Ўйин 23:45га белгиланган. 

Барча легионерларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз!


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia