Лебедев “Истиқлол”га шогирдларини чорламоқда

Narzulla Saydullayev
7 июл 2018
Фарғонанинг “Истиқлол” жамоаси куни-кеча ўз қароргоҳидаги дастлабки ўқув-йиғин машғулотларини якунлади.

Энди жамоа аъзолари режага кўра Иссиқкўлда йиғин ўтказади.

Бош мураббий Сергей Лебедев таркибни кучайтиришга уринмоқда. “Андижон” жамоасидан ижарага олинган марказий ҳимоячи Қаҳрамон Маҳамаджонов жамоа билан хайрлашди.
Таркибга эса “Нефтчи”нинг собиқ футболчилари – Жавоҳир Расулов билан Умид Қодиров келиб қўшилган. Расулов жорий мавсумнинг биринчи қисмини даволаниш билан ўтказган бўлса, Қодиров “Ифтихор”да маълум муддат фаолият юритиб, кейинчалик жамоани тарк этганди. Маълумот учун, ушбу футболчилар илгари “Нефтчи”да Лебедевни қўли-остида ўйнаганди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Championat.asia