Лазиз Мирзаев: "Қийин йўлни биргаликда босиб ўтишга ишонаман"

Iskandarov Abdulaziz
23 сен 2024
Осиё ва Жаҳон чемпионатларида ўсмирлар терма жамоаси сардори бўлган "Локомотив" футболчиси Лазиз Мирзаев билан ўйин олди суҳбатлашдик.

- Биринчи навбатда янги терма жамоага келиб қўшилганимдан ҳурсандман. Шу кунгача ўсмирлар терма жамоасида фаолият юритдик, энди ўзимиздан катталар сафида терма жамоамиз сафидан кўплаб дўстларим билан жой олдик. Осиёда осон жамоани ўзи қолмади. Ҳамма терма жамоа Осиё чемпионатини кўзлайди, бу бизни икки карра сергак тортиради", - дейди ЖЧ иштирокчиси Лазиз Мирзаев.

- Ўсмирлар терма жамоасининг натижасини такрорлай олишга ишонасизми?

- Бу маъсулиятли иш. Терма жамоада ўйнаш шараф, буни ҳаммамиз бирдек англаб турибмиз. Аввало саралаш ўйинидан яхши ўтиб олишимиз керак. Муҳими ҳамма футболчилар мусобақага тайёр. Рақибларни ҳам мураббийлар штаби яхши ўрганганлар. Олдимизда жуда узоқ йўл турибди. Қийинчиликлар бўлиши аниқ, лекин биз бу маррани биргаликда босиб ўта оламиз деб ўйлайман.



Iskandarov AbdulazizMuallif
Manba: Championat.asia