Ламин Ямаль XXI аср Ла Лига рекордини ўрнатди

Khoja
27 май 2025, 09:10
“Барселона“нинг 17 ёшли вингери Ламине Ямаль Ла Лигада голли узатмалар сони бўйича рекорд ўрнатди.

Бу ҳақда Opta Sports хабар бермоқда.

Статистик порталнинг ёзишича, 21-асрда Испания чемпионатида 20 ёшгача бўлган ҳеч бир футболчи бир мавсумда бунчалик кўп голли узатмани амалга оширмаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда 17 ёшли футболчи Испания чемпионатининг 35 та учрашувида қатнашиб, 9 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди. Умуман олганда, вингер 2024/2025 йилги мавсумда Каталония клуби сафида 55 та ўйин ўтказган. Уларда Ямаль 18 та гол урди ва 25 та голли узатмани амалга оширди.


KhojaМуаллиф
Манба: Opta Sport