"Лацио" "Буде-Глимт"дан Ботхеймга қизиқмоқда. Форвард Конференциялар лигасида 3та гол ва 4та ассист қайд этди

Alisher
24 ноя 2021
"Буде-Глимт" форварди Эрик Ботхейм фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

21 ёшли норвегиялик футболчига "Лацио" клуби Ведат Мурикининг ўринбосари сифатида қарамоқда.

Ботхеймнинг "Буде-Глимт" билан тузган шартномаси 2022 йилнинг декабрига қадар мўлжалланган.

Футболчи жорий мавсум 44та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол ва 9та ассист қайд этди. У Конференциялар Лигаси 4та ўйинда 3та гол ва 3та ассист ижро этишга эришди.


AlisherMuallif
Manba: twitter.com/NicoSchira