

Ла Лига ойнинг энг яхши мураббийи соврини учун номзодларни эълон қилди. Август ойи якунлари бўйича мукофотга уч нафар мутахассис даъвогар бўлмоқда.
Эрнесто Вальверде ("Атлетик") - 3 та ўйин, 3 та ғалаба, тўплар нисбати +3;
Хаби Алонсо ("Реал") - 3 та ўйин, 3 та ғалаба, тўплар нисбати +5;
Маноло Гонсалес ("Эспаньол") - 3 та ўйин, 2 та ғалаба, 1 та дуранг, тўплар нисбати +2.
Мукофот соҳиби мухлислар ва экспертларнинг овоз бериш натижалари асосида аниқланади. Мухлислар 8 сентябргача ўз овозларини беришлари мумкин.


