"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди

Alisher Ostonov
25 май 2025
"Атлетик" бош мураббийи Эрнесто Вальверде илк бор "Барселона" ярим ҳимоячи Нико Уильямсга қизиқиш билдираётгани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.

Вальверде миш-мишларни рад этишга уриниб, "Атлетик" раҳбарияти Уильямсни 2024/25 йилги мавсумдан кейин жамоада қолишини кутаётганини маълум қилди.

"Давом эттирадими? Менимча, ҳа. Биз унинг давом этишини тахмин қиламиз ва шуни хоҳлаймиз. Бу қандай бўлишини биласиз - мавсум тугагач, миш-мишлар тарқала бошлайди. Лекин биз ундан жуда мамнунмиз, ўйлайманки, у ҳам биздан мамнун. Умид қиламанки, кейинги мавсум у учун ажойиб бўлади", - деди Вальверде.

22 ёшли Нико Уильямс 2024/25 йилги мавсумда "Атлетик" сафида 44 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг трансфер нархи 70 миллион еврони ташкил этади.


Alisher OstonovMuallif
Manba: Sport.es