

Бу ҳақда Championat.asia мухбири Толибжон Қосимов маълумот берди.
"2024 йил Ўзбекистон Кубоги финалида "Навбаҳор"га гол урган "Андижон" марказий ҳимоячиси Ислом Маматказин тез орада айнан "Навбаҳор" сафига қўшилиши мумкин. "Лочинлар"нинг легионер марказий ҳимоячилари жамоани тарк этган ва Кападзега биринчи навбатда ҳимоячилар керак", – дейилади хабарда.
22 ёшли футболчи жорий мавсум "бургутлар" либосида 23 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ҳамда 1 та голли пас узатди.



